Махфийлик сиёсати
Кучга кирган сана: [Сана — тўлдирилмаган]
Ҳужжатнинг юридик кучга эга матни ўзбек тилида.
Бу саҳифада Vazifador (vazifador.uz сайти, устоз панели, Telegram бот ва Mini App) қандай шахсий маълумотларни йиғиши, уларни нимага ишлатиши ва қандай ҳимоя қилиши ёзилган. Маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунига мувофиқ қайта ишланади.
1. Қандай маълумотлар йиғилади
Сайтда рўйхатдан ўтганда: исм ва фамилия, телефон рақами, пароль (фақат шифрланган ҳолда сақланади), марказ номи, шаҳар ва ўқувчилар сони (ихтиёрий), танланган тил, рақамни тасдиқлаган Telegram аккаунтининг идентификатори.
Хизматдан фойдаланганда: устоз ёки марказ киритган гуруҳлар, ўқувчиларнинг исми ва телефон рақами, вазифалар, жавоблар, натижалар, устоз изоҳлари, ўқувчининг writing расмлари ва speaking учун юборган овозли жавоблари.
Техник маълумотлар: IP манзил, браузер тури, сўровлар вақти. Улар хавфсизлик ва суиистеъмолнинг олдини олиш учун керак.
2. Маълумотлар нимага ишлатилади
Аккаунт очиш ва рақамни тасдиқлаш, хизматнинг ўзи (вазифа тайёрлаш, юбориш, текшириш, натижаларни кўрсатиш), қўллаб-қувватлаш, тўловларни ҳисобга олиш, хавфсизлик ва хизматни яхшилаш учун.
Маълумотлар реклама учун учинчи шахсларга сотилмайди.
3. Сунъий интеллект (AI)
Савол тузиш, writing ва speaking'ни баҳолаш учун Google Gemini модели ишлатилади. AI'га ўқувчининг исми, телефон рақами ва Telegram маълумотлари юборилмайди: фақат жавоб матни ёки аудио, ички рақам ва статистика. Устоз изоҳидаги исмлар юборишдан олдин алмаштирилади.
4. Қанча сақланади
Ўқувчининг овозли жавоблари ва writing расмлари баҳолангандан 60 кун кейин автоматик ўчирилади. Балл, AI фикри ва матн сақланиб қолади.
Тасдиқланмаган рўйхатдан ўтиш аризасидаги пароль муддат тугаши билан ўчирилади, аризанинг ўзи 180 кундан кейин ўчирилади.
Аккаунт маълумотлари хизматдан фойдаланаётган даврингизда ва қонунда белгиланган муддат давомида сақланади.
5. Қаерда сақланади
Файллар S3-мос булутли сақлаш хизматида туради. Маълумотлар ҳимояланган каналлар орқали узатилади, уларга кириш роллар бўйича чекланган. Маълумотларни Ўзбекистондан ташқарига узатиш қонун талабларига мувофиқ бўлади.
6. Маълумотни ким кўради
Устоз фақат ўз ўқувчиларини, марказ фақат ўз иш майдонидаги маълумотларни кўради. Рўйхатларда телефон рақамлари қисман яширилади. Платформа жамоаси маълумотларга фақат қўллаб-қувватлаш ва хавфсизлик учун киради, ҳар бир кириш журналга ёзилади.
8. Сизнинг ҳуқуқларингиз
Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни олиш, тузатиш, ўчиришни талаб қилиш ва розиликни қайтариб олиш ҳуқуқингиз бор. Бунинг учун пастдаги контактлар орқали ёзинг.
9. Ўзгаришлар
Сиёсат янгиланиши мумкин. Янги таҳрир шу саҳифада эълон қилинган кундан кучга киради.
Хизмат кўрсатувчи
- Юридик номи
- [Юридик номи — тўлдирилмаган]
- СТИР (ИНН)
- [СТИР (ИНН) — тўлдирилмаган]
- Юридик манзили
- [Юридик манзили — тўлдирилмаган]
- Телефон
- [Телефон — тўлдирилмаган]
- Telegram
- [Telegram — тўлдирилмаган]
- [E-mail — тўлдирилмаган]