Асосий қисмга ўтиш
Vazifador

Инглиз тили устозлари ва ўқув марказлари учун

Инглиз тили уй вазифасини тизим тузади ва текширади

Сиз гуруҳ ва мавзуни танлайсиз, саволларни кўриб чиқиб тасдиқлайсиз. Ўқувчи вазифани Telegram'да ечади. Кечқурун дафтар текшириб ўтирмайсиз.

Карта сўралмайдиЎқувчи ҳеч нарса ўрнатмайди

Соддалаштирилган кўриниш. Маҳсулот интерфейси ҳозирча лотин ёзувида.

Қандай ишлайди

Уч қадамда ишлайди

  1. Мавзуни танлайсиз

    Гуруҳни, мавзуни ва саволлар сонини белгилайсиз. Саволларни тизим тайёр банкдан олади, етмаганини AI тузади. Сиз тасдиқламагунингизча ўқувчига ҳеч нарса кетмайди.

  2. Ўқувчи Telegram'да ечади

    Ботдан хабар келади, вазифа Telegram'нинг ўзида очилади. Ҳар бир жавобдан кейин ўқувчи тўғри жавобни ва ўзбекча изоҳни кўради.

  3. Ким қаерда қоқилаётганини кўрасиз

    Натижалар панелга ўзи тушади. Қайси мавзу кимга қийин бўлаётгани бир қарашда кўринади. Қийналаётган ўқувчига бир босишда шахсий вазифа берасиз.

Имкониятлар

Вақт оладиган ишни тизим қилади

Савол тузиш, текшириш, ким нима қилганини санаш: буларни Vazifador ўз зиммасига олади. Сиз дарс берасиз ва қарор қиласиз.

  • Савол ёзмайсиз, китоб юкламайсиз

    Барча устозлар учун битта умумий саволлар банки бор. Тизим керакли саволларни ўзи танлайди, етмаганини AI тузади. Listening учун аудио ҳам тайёр бўлади.

  • Ҳар кимга ўз вазифаси

    «Ҳар бир ўқувчига шахсий» режимида ҳар кимга ўзи қийналган мавзудан савол тушади. Саволлар унинг даражасига мос: кучли ўқувчи зерикмайди, заиф ўқувчи тушкунликка тушмайди.

  • Writing'ни AI текширади

    Балл қўяди, хатоларни белгилаб тузатади, ўқувчига ўзбекча фикр ёзади. Дафтарга ёзилган ишнинг расмини ҳам ўқийди. Ишончи паст бўлса, ишни сизга қолдиради.

  • Хатосини ўша заҳоти тушунади

    Ўқувчи жавоб бериши билан тўғри ёки хато эканини кўради, пастда ўзбекча «Нега?» изоҳи туради. Хатосини билиш учун кейинги дарсни кутиб ўтирмайди.

  • Ким орқада қолаётгани кўриниб туради

    Бош саҳифада «Ким орқада қоляпти» рўйхати бор: ким вазифа қилмаяпти, ким қайси мавзуда қоқиляпти. Шу ернинг ўзидан шахсий вазифа ёки эслатма юборасиз.

  • Бир савол икки марта тушмайди

    Ўқувчи кўрган савол унга қайта берилмайди. Хато қилган мавзуси бир неча кундан кейин янги саволлар билан қайтади. Вариантлари бор саволларда ҳар кимга бошқа вариант тушади, кўчириш қийинлашади.

Якка устозга ҳам, ўқув марказга ҳам

Устоз ва репетиторлар

Вазифа тузиш ва текширишга кетадиган вақтингиз бўшайди.

  • 10 саволлик вазифа бир неча дақиқада тайёр бўлади
  • Тестларни тизим, writing'ни AI текширади, сиз фақат шубҳали ишларни кўрасиз
  • Бош саҳифада бугун нима қилиш кераклиги ва ким орқада қолаётгани туради
  • Панел телефон браузерида ҳам тўлиқ ишлайди

Ўқув марказлар

Барча устозлар, гуруҳлар ва ўқувчилар битта жойда. Директор вазиятни бош саҳифадан бир қарашда кўради.

  • Ҳар бир устоз бўйича: қанча вазифа берди, қанчалик тез текширди, натижа қандай
  • «Хавф остидаги ўқувчилар»: кетиб қолиши мумкин бўлганларни олдиндан кўрасиз
  • Excel ҳисоботлар: ойлик, устоз, гуруҳ ва ота-она учун
  • Устоз кетса ҳам гуруҳлар, ўқувчилар ва бутун тарих марказда қолади

Бу CRM эмас. Давомат ва тўловлар CRM'ингизда қолади, Vazifador эса уй вазифаси ва ўқувчи натижаси билан ишлайди.

Нархлар оддий, синов бепул

Ҳар бир тариф бепул синовдан бошланади. Карта сўралмайди.

  • Start

    Бир неча гуруҳи бор устоз учун

    149 000сўм / ой

    • 40 тагача фаол ўқувчи
    • Ойига 600 та вазифа
    • AI саволлар ва writing текшируви
    • Speaking йўқ
  • Pro

    Тавсия этамиз

    Ўқувчиси кўп устоз учун

    299 000сўм / ой

    • 120 тагача фаол ўқувчи
    • Ойига 2 000 та вазифа
    • AI саволлар ва writing текшируви
    • Speaking (бета)
  • Марказ

    Бир нечта устози бор ўқув марказ учун

    Сўров бўйича

    • Барча устозлар учун умумий лимит
    • Роллар, ҳуқуқлар ва ҳаракатлар журнали
    • Марказ таҳлили ва Excel ҳисоботлар
    • Speaking (бета)

Вазифалар ўқувчи бўйича саналади: 12 ўқувчига битта вазифа юборсангиз, 12 та ҳисобланади.

Онлайн тўлов ҳозирча йўқ. Банк ўтказмаси, нақд ёки карта орқали тўлайсиз, марказларга ҳисоб-фактура берилади. Нархлар ўзгариши мумкин.

Кўп бериладиган саволлар

Ўқувчи бирор илова ўрнатиши керакми?

Йўқ. Ҳаммаси Telegram ичида. Ўқувчи ботга киради ва телефон рақамини бир марта юборади. Кейин вазифа «Бошлаш» тугмаси билан Telegram'нинг ўзида очилади: логин ҳам, пароль ҳам йўқ.

Қандай бошлайман?

Исмингиз, телефон рақамингиз ва паролни киритасиз, кейин рақамни Telegram бот орқали тасдиқлайсиз. Панел дарҳол очилади ва бепул синов бошланади. Карта сўралмайди.

AI хато қилса-чи?

Ҳар бир вазифани юборишдан олдин ўзингиз кўрасиз, AI иккиланган саволлар сариқ ранг билан белгиланади. Янги саволлар аввал синовдан ўтади, ёмон ишлаган савол банкдан ўзи чиқиб кетади. AI writing баҳосига ишонмаса, иш сизнинг навбатингизга тушади. Ўқувчи ҳам «Жавоб нотўғри белгиланганми?» деб эътироз билдира олади.

Ўқувчиларнинг рақамлари хавфсизми?

Рўйхатларда рақамнинг бир қисми яширилган. AI'га ўқувчининг исми ҳам, телефони ҳам юборилмайди. Бир устоз бошқа устознинг ўқувчиларини кўрмайди. Бот фақат ўқувчининг ўз рақамини қабул қилади, уни ҳам фақат тугма орқали.

Кечаси болаларга хабар бориб қолмайдими?

Йўқ. Соат 22:00 дан 08:00 гача бот хабар юбормайди. Шу вақтга тўғри келган вазифа эрталаб соат 8 да юборилади.

Бу CRM'ми?

Йўқ. Vazifador уй вазифаси ва ўқувчи натижаси билан ишлайди. Давомат, ўқувчи тўловлари ва дарс жадвали бу ерда йўқ, улар CRM'ингизда қолади. Ўқувчилар рўйхатини Excel файлдан қўшса бўлади. CRM билан интеграция ҳозирча йўқ.

Нархи қанча, қандай тўланади?

Устозлар учун Start ойига 149 000 сўм, Pro ойига 299 000 сўм. Марказ нархи ўқувчи ва устозлар сонига қараб келишилади. Онлайн тўлов ҳозирча йўқ: банк ўтказмаси, нақд ёки карта орқали тўлайсиз, марказларга ҳисоб-фактура берилади.

Қайси даражалар бор? Интерфейс қайси тилда?

Ҳозирча фақат инглиз тили: A1, A2, B1, B2 ва IELTS. Грамматика, луғат, reading, listening, writing ва speaking (бета). Панел ва ўқувчи иловаси ўзбек тилида, лотин ёзувида, изоҳлар ҳам ўзбекча. Рус тилидаги интерфейс тайёрланяпти.

Биринчи вазифани бугун юборинг

Рўйхатдан ўтиш бир неча дақиқа олади. Рақамингизни Telegram'да тасдиқлайсиз ва панел шу заҳоти очилади.

Бепул синов учун рўйхатдан ўтиш